Strict Standards: Declaration of JParameter::loadSetupFile() should be compatible with JRegistry::loadSetupFile() in /var/www/html/sayt/nz/fff/libraries/joomla/html/parameter.php on line 0

Ибратли дунё

**Additional Info**

  • RoyalBlue: tbg-royalblue

Инсон қай манзилда ва қандай ҳолатда ҳаёт кечирмасин, кексалик вақтига етганда кўзининг оқу қораси фарзанди, набирасига: «Болам, куни келиб

бандаликни бажо келтириб, омонатни ўз Эгасига топширсам, ўз хилхонамизга қўйгин», ─ деб васи­ят қилади. Чунки инсон зоти дунёга келибдики, ҳаё­ти­­нинг охирги дақиқаларигача ўзи туғилиб ўсган диёрни она – Ватан деб, сўнгги нафасдан кейин ҳам унинг қўйнида бўлишини истайди.

Ҳамон эсимда, ёшлигимда раҳматли мулла Юнус бобом билан «Хожа Аламбардор» масжидига туташган қабристонга кириб, қариндошларнинг қабр­ларини зиёрат этиб, улар ҳаққига Қуръон тиловат қил­дик. Аксар қабрлар тартибга келтирилиб, панжаралари ҳам чиройлик қилиб бўялган. Турли хил кўчатлар экилган, гулсафсар, атир­гул­лар эса очилиб ётибди. Баъзи қабрларнинг устида тиканли майса гиёҳлар ўсиб ётганини кўриб, ачинасан киши. Куни кеча бир дўстимнинг яқинларидан бирини жанозаси ўқилиб, сўнгги манзилга кузатиб қабристондан чиқар эканмиз, шундай воқеани гувоҳи бўлдим. Эллик ёшлар чамаси зуваласи пишиқ, башанг кийинган бир йигит гўрков амакининг ёнига бориб салом аликдан сўнг, шундай деди: “Ота сиз менинг отамни яхши танир эдингиз, илтимос уларнинг қабрларини топиб берсангиз? Амаки истеҳзо билан бўтам охирги маротаба бу ерга қачон келган эдинг? Йигит: “Отахон тахминан 15 йилдан ошди чамаси”,-деди. Ота уни ҳар хил жойлашган қабрлар оралаб бошлаб борар экан, ўғлим, мен сени бошқа шаҳарга кўчиб кетган бўлса керак, деб юрардим деди. Йўқ отажон мен кўплар қатори катта тижорат ишига киришганман. Ҳали у давлат, ҳали бу давлатда бўлиб вақт топа олмадим. Болаларим бири ўқишда, бошқалари эса ишда, ўзлари билан ўзлари банд деди. Гўрков амаки ҳамма ёғини ўт ва тикон қоплаган, чўккан қабрга ишора қилиб: “Мана шу отангнинг қабри, болам эртага келиб у ёқ бу ёғини тузатиб қўйгин”,- деди. Азизлар бу воқеа барчамиз учун ибрат бўлиши лозим.

Бобом билан ҳар гал борганимда, ўзимда қандайдир вазмин­лик, салобат ва улуғлик туярдим. Шундай пайтларда ҳаёт­га ва келажакка ишонч руҳи билан яшашдек ҳис­сиёт қалбимнинг бир четидан ўтиб, катталарга қў­шил­гандай қувонардим. Бобом қилган насиҳатларида: «Болаларим, қулоқларингизга яхши қуйиб олинг­лар­ки, шу азиз тупроқ ва она – Ватан сизларники, келажак­да эл–халққа манфаат келтирадиган илм ёки ҳунарни эгалланглар. Бунинг учун унинг калити бўлмиш ях­ши ўқиш, илм дарёсидан баҳраманд бўлишда сабрли бўлинглар. Катталарнинг ҳурматини жойига қўйиш ва кичикларга эҳтиром кўрсатишни эсдан чиқарманг», – дердилар.

Ватан деб таништирилган, юртимнинг ҳар бир гў­ша­сидаги дов–дарахтию оқар сувлари, майса–ю ги­ёҳ­ларини асраб–авайлаш, диёримнинг маънавиятини қадр­лаб, ўтганларни хотирлаб, уларнинг хайрли иш­ла­рини ва айтган ҳар бир ибратомуз гапларини, шу­нингдек, амалга оширган ва ошира олмаган иш­ла­рини давом эттириш бизларнинг вазифамиз эканлигини ҳис қиламан.

Шундай экан, ўтган аждодларимизни ҳамиша хо­тир­лаб, бизларга қолдириб кетган бой маданий–маъ­рифий меросларини ўрганиб, ҳаёти­миз­га тадбиқ этиб, уларга муносиб ворислар бўлайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раиси ўринбосари,

ҳожи Абдураззоқ ЮНУСОВ

muslim.uz дан

**Read** 3077 **times** **Last modified on** ****Четверг**, 27 **Ноябрь** 2014 04:13**