Ҳаж ва унинг сирлари китоби

Истиқлол шарофати билан мамлакатимиз мусулмонлари эмин-эркинликда ибодатларини бажаришмоқда.

Хусусан, муқаддас ҳаж сафарига бориш учун имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Мустақиллик йилларида ҳаж, умра ибодати ва арконлари тўғрисида турли китоблар нашр қилинди. Лекин бу ибодатнинг асл мазмун-моҳияти, ундаги зоҳирий ва ботиний холатларини очиб берадиган маърифий мазмундаги китобга эҳтиёж бор эди. Мазкур китоб ушбу муқаддас ибодатга доир масалаларни қамраб олган.

Буюк аллома ал-Ҳаким ат-Термизий қаламига мансуб “Ҳаж ва унинг сирлари” (“Ал-ҳажжу ва асроруҳу”) асарининг араб тилидан таржимаси ўзбек китобхонларига илк маротаба тақдим этилмоқда. Ушбу асар таржимаси, илмий изоҳлари кўрсаткичлари билан нашрга тайёрланди. 

Жалолиддин ҳожи домла Ҳамроқулов

 "Новза" жомеъ масжиди имом-хатиби

  Тошкент ислом институти кафедра мудири