**Категория: Масжид ва ҳаёт**

Янги китоб муборак

Қуръони карим муқаддас Ислом динининг асосий манбаси ҳисоблангани боис, юртимизда уни  тиловат қилиш ва ёд олишга бўлган эътибор жуда катта.

Ушбу китобда Каломуллоҳни тиловат қилиш ва ёд олиш одоблари зикр қилинган. Албатта, бу одобларнинг асоси Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардир. Асарда қорилар одоби, тиловат одоблари билан бир қаторда Қуръон ёд олишни осонлаштирувчи баъзи омил ва қоидалар ҳам баён этилган.

Китоб қорилар, талабалар, диний соҳа ходимлари, қолаверса, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Жалолиддин ҳожи домла Ҳамроқулов

 "Новза" жомеъ масжиди имом-хатиби

  Тошкент ислом институти кафедра мудири

**Категория: Масжид ва ҳаёт**

«Сарҳисоб» танлови ғолиблари аниқланди

 

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу анъанага мувофиқ тарзда бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ушбу танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлади. Маърузачилар томонидан ушбу танловнинг кўлами янада кенгайиб, иштирокчилар сонининг ортгани, шунга монанд ижодий ишларнинг сифати ва савияси ҳам ошгани қайд этилди.

Телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар қуйидаги йўналишлар бўйича махсус диплом ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан мукофотландилар: 

 

Матбуот йўналиши бўйича:

1-ўрин Иброҳим Усмонов (Тошкент ислом университети проректори);

2-ўрин Олимхон Юсупов (Имом Бухорий халқаро маркази ходими);

3-ўрин Даврон Нурмуҳаммад («Мовароуннаҳр» нашриёти ходими).

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Умиджон Ходжаев (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими);

Миясар Кабулова («Истиқлол ва қонун» газетаси бўлим бош муҳаррири);

Азамат Усмонов (Қашқадарё вилояти «Фазли» масжиди имом-хатиби).

 

Телевидение йўналиши бўйича:

1-ўрин Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти;

2-ўрин Шарифа Ғаниева («Зиё» студияси муҳаррири);

3-ўрин  Насим Муинов («Оилавий» телеканали режиссёри).

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Жасур Раупов (Тошкент шаҳар «Носирхон» масжиди имом-хатиби);

Одил Анваров (Оққўрғон тумани бош имом-хатиби);

Мадраҳим Турдиев (Бухоро вилояти «Истиқлол» телевидениеси журналисти).

 

Интернет йўналиши бўйича:

1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби, muxlis.uz Интернет манзили муҳаррири);

2-ўрин Зоиржон Содиқов (ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллигининг vakillik.uz, minor.uz Интернет манзиллари юритувчиси);

3-ўрин Ғиёсиддин Баратов («Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси).

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Миродил Миржалилов (Қибрай тумани «Дўрмон» масжиди имом-хатиби);

Муҳаммади Караев («Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудири муовини);

Ёқубжон Бухорбоев (Бекобод тумани «Чаноқ» масжиди имом-хатиби).

 

Радио йўналиши бўйича:

1-ўрин Илҳом Марупов («Мовароуннаҳр» нашриёти муҳаррири);

2-ўрин Аброр Акбаров («Ўзбекистон» телерадиоканали муҳаррири);

3-ўрин Шоҳрух Ҳожибоев («Зиё» студияси видеомуҳандиси).

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Шоҳиста Толипова («Рухсор» телерадиоканали муҳаррири);

Исомиддин Аҳроров (Тошкент шаҳар «Оқилон» масжиди имом-хатиби).

 

Йилнинг энг фаол тарғиботчиси:

1-ўрин Жалолиддин Ҳамроқулов (Тошкент шаҳри «Новза» масжиди имом-хатиби);

2-ўрин Беҳзод Соипов (Дин ишлари бўйича қўмита ходими);

3-ўрин Шовосил Зиёдов (Имом Бухорий халқаро маркази директори).

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Уйғун Ғофуров (Тошкент Ислом институти ректори);

Комилжон Бурҳонов (ЎМИ бўлим мудири);

Комилжон Шермуҳамедов (Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази илмий котиби).

 

Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий иш учун бош мукофот Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ҳидоят сари» кўрсатуви таҳририятига насиб этди.

Ғолиблар танлов ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини изҳор этиб, ушбу юксак баҳо уларни диний-маърифий соҳадаги ижодий ишларини янада фаоллаштиришга ундашини таъкидладилар. Тадбир доирасида нашриётлар томонидан чоп этилган адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

манба: http://muslim.uz/

**Категория: Масжид ва ҳаёт**

Назм осмонининг қуёши

Агар Алишер Навоийни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак шоирларнинг султонидир.

**Категория: Масжид ва ҳаёт**

«САРҲИСОБ» ТАНЛОВИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

Шу йил 12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида «Сарҳисоб» танловининг ғолиб ва иштирокчилари учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

**Категория: Масжид ва ҳаёт**

Сарҳисоб танлови

 

Истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни тақдирлаш бўйича «Сарҳисоб» танловини ўтказиш ҲАҚИДА

**Категория: Масжид ва ҳаёт**

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ”...

Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда.

**Категория: Масжид ва ҳаёт**

“Ҳаж-2015” мавсуми зиёратчилари Ўзбекистонга қайтишлари

 Кеча 27 сентябрь куни кечқурун Муборак Ҳаж сафаридан қайтаётган 255 та зиёратчилардан иборат дастлабки гуруҳлари кутиб олинди.