Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

2-апрел куни Чилонзор тумани 2-Чарх Комолон маҳалласида «Наврўз» байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда "Новза" жомеъ масжиди имом хатиби Жалолиддин хожи домла Ҳамроқулов, масжид ноиб имоми Абдулаҳад қори Собиров, маҳалла аҳли ва меҳмонлар иштирок этдилар. Тадбир давомида масжид имом хатиби байрам билан тадбир қатнашчиларини табриклаб, озодалик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан қабристонлар тозалигига эътибор бериш тўғрисида маъруза қилдилар.

"Новза" жомеъ масжиди ноиб имоми

Абдулаҳад қори Собиров